Яхтада жанг ўтказган ҳамюртимиз, Жанубий Кореяда ринга кўтарилади
Хоразм бокси тарбияланувчиси Абдурасул Исмоилов 29 июнь куни, Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида навбатдаги рейтинг жангини ўтказади. Унга хитойлик Кун Ванг рақиблик қилади. Хитойлик чармқўлқоп устаси профи рингда 13 та жанг ўтказиб, 10 бора ғалаба қозонган ва уч маротаба мағлубият қайд этган. Абдурасул эса 5 маротаба жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозона олганди. Бу профессионал рингдаги олтинчи жанги бўлади.
Эслатиб ўтамиз: Абдурасул Исмоилов Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси таркибида ёш мураббий Бобур Нажмиддинов қўл остида жангларга ҳозирлик кўрмоқда.
Фикрлар