Яя Туре фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин
Ads

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Яя Туре фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин. Daily Express нашри тарқатган хабарга кўра Туре келгуси мавсумни «Нью-Йорк Сити» клубида бошлаши мумкин.

Маълумот учун, 34 ёшли футболчи жорий мавсум Англия премьер-лигасида бор йўғи 2та учрашувда майдонга тушган ҳолос. Туре янги жамоасида мавсум якунлангач фаолиятини якунлашини эълон қилган Андреа Пирлонинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Қайд этиш керакки, “Нью-Йорк Сити”га айни дамда Патрик Виейра бош мураббийлик қилмоқда. Виейра ва Туре ўз вақтида “Манчестер Сити”да бирга фаолият олиб боришган.