Яя Туре “Манчестер Сити”да қолишни истамоқда
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Яя Туре жамоада қолишни истаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
- Мен бу жамоани яхши кўраман ва шу клубда қолишни истайман. Мухлисларнинг истаги мени жамоада қолишимда рол ўйнайди. Мен жуда кўплаб жойларда ўйнаган бўлсам, “шаҳарликлар”нинг мухлисларидек ишқибозларни кўрмаганман, - дейди Туре.
Маълумот ўрнида, Яя Туре бу мавсум Англия чемпионатида 16 ўйинда 4 та гол уришга эришди.
Фикрлар