“Yerevan Mayor Cup” турнири. Икки боксчимиз ярим финалда!
Арманистон пойтахти Ереванда ўтказилаётган, бокс бўйича “Yerevan Mayor Cup” турнирининг бугунги кун дастуридан ўрин олган, Самандар Олимов иштирокидаги жанг якунланди. У мезбонлар вакили Арман Арзуманянга қарши баҳс юритди. Қизиқарли кечган жангда Олимов 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
-70 кг вазн тоифаси чорак финал баҳсида Иқболжон Холдоров Молдова вакили Владимир Назимкога қарши рингга кўтарилди. Ҳар уч раундда рақибига хеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда, 5:0 ҳисобида ғалабага эришган Холдоров ярим финалга йўл олди.
Эртага ушбу турнир ярим финалида яна икки вакилимиз Тўрабек Ҳабибуллаев ҳамда Шаҳзод Музаффаровлар рингга кўтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар