Йерри Мина: Колумбия мағлубиятга лойиқ эмас эди
Ads

Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Йерри Мина кеча ЖЧ-2018нинг нимчорак финалида Англияга қарши баҳсда пенальтилар сериясида учралган аламли мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу бутун жамоа учун дахшатли зарба бўлди. Биз мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Биз Англиядан яхшироқ ўйнагандик.

Учрашув тақдирини пенальтилар сериясигача ҳал қила олмаганимиздан афсусдамиз. Биз боримизни бериб ҳаракат қилгандик. Бу дахшат.

Келажак? Менимча “Барселона”га қайтсам керак. Аммо ҳозир келажак борасида гапириш вақти эмас. Айтишим лозимки жаҳон чемпионати менга ўзимга бўлган ишончни қайтаришга ёрдам берди”, - дейди Мина.

Эслатиб ўтамиз, Мина турнир давомида ҳимоячи бўлишига қарамай ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.