Йилнинг энг яхши футболчиси учун номзодлар учталиги маълум

ФИФА "The Best" соврини учун номзод 3 та энг яхши футболчи номини эълон қилди.

Бу рўйҳатдан "Барселона" футболчиси Лионель Месси, "Ювентус" форварди Криштиану Роналду ва "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил Ван Дейк жой олишди.

Ушбу учлик УEФАнинг 2018/19 йилги мавсум учун энг яхши футболчиси номинациясига ҳам номзод бўлишган эди.

ФИФА ғолибни 23 сентябрь куни Миландаги "Ла Скала" опера театрида эълон қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!