Йилнинг энг яхши шахматчилари ва мутахассислари эълон қилинди

CHERY AUTO

Бугун бўлиб ўтган шахмат ривожига бағишланган матбуот анжуманида Ўзбекистон шахматининг бугунги ютуқлари алоҳида эътироф этилди ҳамда келгуси режалар тақдим этилди.

Tecno

Аввало, мамлакатимиз шахматчиларининг халқаро майдондаги фаоллиги юқори баҳоланиб, бугунга қадар спортчиларимиз 100 га яқин жаҳон ва Осиё чемпионатларида иштирок этгани таъкидланди. Бу натижалар Ўзбекистон шахмат мактабининг барқарор ривожланаётганидан далолат экани қайд этилди.

Матбуот анжуманида нафақат йил давомида амалга оширилган ишлар ва янги режалар тақдим этилди, балки Ўзбекистон шахмати ривожига муносиб ҳисса қўшганлар ҳам тантанали равишда тақдирланди.

Йилнинг энг яхшилари:

Йилнинг энг яхши шахматчиси — Жавоҳир Синдаров
Йилнинг энг яхши аёл шахматчиси — Умида Омонова
Йилнинг энг яхши ёш шахматчиси (12 ёшгача, ўғил бола) — Нематиллахонов Нурмуҳаммад
Йилнинг энг яхши ёш шахматчиси (12 ёшгача, қиз бола) — Хусниддинова Хуснора
Йилнинг энг яхши ёш шахматчиси (20 ёшгача, қиз бола) — Хамдамова Афруза
Йилнинг энг яхши ёш шахматчиси (20 ёшгача, ўғил бола) — Муҳиддин Мадаминов

Пара ва фахрий шахматчилар:

Йилнинг энг яхши эркак пара шахматчиси — Шоюсупов Марсел
Йилнинг энг яхши аёл пара шахматчиси — Какишева Селби
Йилнинг энг яхши фахрий шахматчиси — Ўктам Шералиев

Ҳакамлар ва мутахассислар:

Йилнинг энг яхши шахмат ҳаками — Комилжон Азизов
Йилнинг энг яхши шахмат таҳлилчиси — Улуғбек Тиллаев
Йилнинг энг яхши шахмат шарҳловчиси — Антон Ким

Махсус ва фахрий мукофотлар:

Йилнинг энг ёрқин шахмат партияси — Нодирбек Абдусатторов
Шахмат ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун — Сергей Пинчук

Тадбир якунида барча ғолиблар тантанали равишда тақдирланиб, уларнинг ютуқлари Ўзбекистон шахматининг бугуни ва келажаги учун муҳим пойдевор экани алоҳида эътироф этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!