Йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар номи маълум
"Олтин тўп" билан бир қаторда "France Football" нашри 2021 йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини маълум қилди.
Ушбу мукофот учун фақатгина 21 ёшгача бўлган футболчилар кураша олиши мумкин.
"Раймон Копа-2021" номинацияси учун номзодлар қуйидагилардан иборат:
Мэйсон Гринвуд ("Манчестер Юнайтед", 20 ёш)
Букайо Сака ("Арсенал", 20 ёш)
Педри ("Барселона", 18 ёш)
Жереми Доку ("Ренн", 19 ёш)
Райан Гравенберх ("Аякс", 19 ёш)
Жамол Мусиала ("Бавария", 18 ёш)
Флориан Виртц ("Байер", 18 ёш)
Жуд Беллингем ("Боруссия" Дортмунд, 18 ёш)
Жованни Рейна ("Боруссия" Дортмунд, 18 ёш)
Нуну Мендеш (ПСЖ, 19 ёш)
Фикрлар