Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими якунланди
Ads

Ушбу жараённи SPORTS.uz интернет ахборот портали онлайн тарзда ёритиб борди.

19:47 Қадрли дўстлар, шу билан бугунги тақдирлаш маросими ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Саломат бўлинг!

19:45 "Йил якуни ажойиб тарзда ўтмоқда. Барча ғолиблар ўз совринларига муносиб иш олиб боришди.

Янги йилда барчага омад, зафарлар тилаб қоламан. ОЧЛда иштирок этадиган жамоаларга, БААдаги Осиё кубогида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва мартда курашга қўшиладиган олимпия терма жамоасига омадлар тилаб қоламан".

© Миржалол Қосимов ("Бунёдкор" бош мураббийи)

19:41 "Бу йилги мавсум биз учун қизиқарли ўтди. Қўлдан келганича, баҳоли қудрат ишладик ва ПФЛ ишларимизни юқори баҳолагани учун раҳмат. 

"Насаф" номини юқори кўтаришда айнан бизнинг ҳам хизматимиз бўлганидан жуда шодман".

© Ренат Эрназаров (Йилнинг энг яхши матбуот хизмати - "Насаф" матбуот котиби)

19:37 "Мазкур мукофотни қўлга киритганимдан хурсандман. Мураббийларим, жамоадошларимнинг бугунги ғалабада ҳиссаси катта. Айниқса, Владислав Ханнинг бундаги хизматлари катта.

Бугунги кунда аёллар футболига эътибор ажойиб. Бунинг учун раҳбарларга раҳмат".

© Нилуфар Қудратова (Йилнинг энг яхши аёл футболчиси, "Севинч")

19:36 Саҳнада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Райҳон

19:34 Тиаго Безерра - Йилнинг энг яхши футболчиси. Тиаго ортда қолган мавсумда “Пахтакор” жамоасининг энг асосий фигураси сифатида гавдаланди ва PEPSI  Суперлига-2018 давомида 17 та гол киритиб, чемпионат тўпурари бўлишга муваффақ бўлди. Қолаверса, “Пахтакор” жамоасининг кумуш медалларига эга чиқишида салмоқли хисса қўшди. 

Футболчининг ўзи фарзанди бетоблиги сабаб Тошкентга кела олмади ва унинг номидан "Пахтакор" вакили Жафар Ирисметов совринни қабул қилиб олди.

19:31 Навбат Йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашга. Номзодлар Марат Бикмаев ("Локомотив"), Тиаго Безерра ("Пахтакор"), Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор"). Ғолибни ПФЛ бош директори Омон Ғофуров эълон қилади

19:29 Андрей Фёдоров -  йилнинг энг яхши мураббийи. Совринни "Локомотив" номидан клуб бош директори Тўлабек Акрамов қабул қилиб олди.

19:27 Йилнинг энг яхши мураббийи аниқланади. Уни МОҚ бош котиби Жасур Матчонов эълон қилади

19:26  Йилнинг энг яхши матбуот хизмати - "Насаф"

19:25 Йилнинг энг яхши маркетинг хизмати - "Навбаҳор"

19:20 "Жамоамизда бироз пасайиш бўлди. Умид қиламанки, келгуси йили амалга ошмаган ишларни рўёбга чиқарамиз. 

Футзалдаги форматнинг ўзгариши ҳам яхши бўлди. Мухлислар учун ҳам, футзалчилар учун ҳам қизиқарли ўтди".

"Ардус"нинг тарқалиб кетиши футзалимиз учун катта йўқотиш бўлди. Режалар? Биринчи навбатда ОЧЛда яхши натижага эришиш. Ҳа келгуси йили АГМК футзал клуби ҳам, футбол клуби ҳам ОЧЛда иштирок этади ва бу жуда ажойиб

Мураббийлар, жамоадошларимга катта раҳмат айтаман".

© Жамолиддин Шарипов (Йилнинг энг яхши футзалчиси)

19:19 Саҳнада Шохрух (репер)

19:18 "Тўғриси кутмаган эдим. Ҳужумчининг вазифаси гол киритиш. Албатта бунда фақат менинг эмас, жамоадошларимнинг ҳам ғалабаси. Қолаверса, мухлисларга ҳам раҳмат айтаман".

© Шерзод Ҳакимов (Мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи)

19:12. Йил рамзий терма жамоаси аниқланди

Игнатий Нестеров ("Локомотив"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Игорь Голбан ("Насаф"/"Навбаҳор") , Мурол Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Икром Алибоев ("Локомотив"), Йован Жокич (АГМК), Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор"), Марат Бикмаев "Локомотив"), Бобир Абдуҳолиқов ("Насаф), Тиаго Безерра ("Пахтакор").

19:11 Майдонда Илҳом Бойсариевнининг ҳаётини сақлаб қолган Улуғбекка "Йил жасорати" мукофоти топширилди

19:09 Мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи Шерзод Ҳакимов ("Нефтчи")

19:07 Мавсумнинг энг чиройли голи аниқланади. Номзодлар Ҳайдаров, Йелич, Шихов, Ҳакимов, Нагаев.

19:05 Элдор Суюнов - йилнинг энг яхши дарвозабони

19:03 Навбат йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашга. Уни Павел Бугало аниқлаб беради

18:59  Бу орада эса Гулсанам Мамазоитова ўзининг дилтортар қўшиқлари билан йиғилганларга хушкайфият улашмоқда

18:58 Ўтган мавсум анча қизиқарли тарзда ўтди ва рақобатга бой бўлди. Мухлислар жамоамизни тинимсиз тарзда қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат

© Остон Ўрунов (Йилнинг энг яхши ёш футболчиси)

18:56 "Севинч" аъзоси Нилуфар Қудратова йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилди. Унга мукофотни Гулсанам Мамазоитова топширди

18:53 "Насаф" фэйр-плей мукофоти соҳиби

18:50 Илҳом Шодиега ПФЛнинг "Йил ифтихори" мукофоти соврини топширилди. Унинг 6 нафар қизининг бештаси профессионал футбол билан шуғулланади

18:47 Навбат бадиий қисмга. Саҳнада "Афруз" гуруҳи

18:45 Мавсум тўпурари "Пахтакор" аъзоси Тиаго Безеррага "Олтин бутса" топширилди. Унга мукофотни Жафар Ирисметов топширди

18:45 Остон Ўрунов йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

18:43 Навбат йилнинг энг яхши ёш футболчисини аниқлашга. Номзодлар Бобир Абдиҳолиқов, Жасурбек Жалолиддинов ва Остон Ўрунов! Ғолибни Эктор Купер аниқлаб беради

18:41 Йилнинг энг яхши футзалчиси - Жамолиддин Шарипов АГМК

18:40 Даставвал йилнинг энг яхши футзалчиси номи эълон қилинади. Уни ўзбек спорт журналистикаси отахони - Ахбор Имомхўжаев аниқлаб беради.

18:38 Мавсум давомида кўплаб ўйинларини жонли равишда кўрсатган МТРК "Sport" телеканали директори Зоҳид Каримовга ҳам махсус соврин топширилди.

18:37 Суперлига бош ҳомийси Pepsi савдо белгиси учун махсус мукофот топширалади. Совринни ПФЛ бош директори Омон Ғофуров топширди

18:35 Маросим бошланди! Бошловчи Даврон Кабулов

18:33 Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ҳам маросимда иштирок этмоқда

18:29 Маросим бошланиш арафасида

18:25 Масум тўпурари бўлишга ҳаракат қилдим. Мавсумдан кўнглим тўлди десам ҳам бўлади. Тўғри маъонада эса барибир кўнглим тўлмади. Яратилган вазиятлардан у қадар кўп фойдалана олмадим.

Нестеров дарвозасизини ҳали ишғол этмаганман. У юртимизнинг энг кучли дарвозабонларидан бири. Келгуси йили унинг дарвозасига тўп киритишга интиламан.

Бразилиялик Роналдонинг ўйинларига ҳавас қиламан. Ўзбек футболида эса Максим Шацкихнинг ўйинларини севиб томоша қилар эдим".

© Бобир Абдуҳолиқов

18:22 Йил яхши ўтди. "Қўқон-1912"да ҳам яхши ўйинлар ўтказдим ва терма жамоага жалб  этилдим. Барчани кириб келаётган янги йил билан муборакбод этаман. 

© Ўткир Юсупов

18:18 Халқаро майдонда Уругвай, Марокаш ва Сенегал билан ўйнадик. Мағлуб бўлган бўлсакда бу биз учун катта тажриба бўлди.

Дарвозабоннинг энг яхши футболчи бўлиши? Бу нарса анчадан буён амалга ошмай қолди. Албатта, дарвозабонлар ҳам бунга ҳақли. Игнатий Нестеров ҳам, Ўткир Юсупов ҳам мавсумни яхши ўтказишди.

© Элдор Суюнов

18:11 Халқимизни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклайман. Кубок финали жуда ҳам қизиқарли ва курашларга бой бўлди. Финал шу нарсани кўрсатдики, футболда иложсиз ишнинг ўзи йўқ. Футболчи ҳам, мураббий ҳам ўз устида мақсад сари кўпроқ ишласа, албатта ўз ниятига етади.

Футболчи сифатида кўплаб совринларни қўлга киритганман. Аммо мураббий сифатида бу менинг илк совриним бўлди. Ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Ўзбекистон кубогини фақатгина Миржалол Қосимов қўлга киритган эди ва улардан сўнг мен бўлдим. 

ОЧЛда фақат Олмалиқ учун эмас, бутун Ўзбекистон номидан қатнашамиз. Биринчи навбатда гуруҳга чиқиш вазифаси қўйилган жамоамнинг олдига. АГМК учун қизиқарли мавсум бўлади. "Истиқлол" ва Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клублари қучсиз жамоалар эмас.

Селекция ишларига эътибор қаратганмиз. Футболчилар билан оғзаки музокаралар ўтказяпмиз. Афсуски, ҳозирча буни расман амалга ошира олмадик ва катта минус. Тошкент ва Туркияда ҳам бир нечта йиғинлар ташкил этишни режа қилганмиз

Январдаги Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад тилайман ва футболчиларимизга мухлислик қиламиз".

© Бахтиёр Ашурматов

18:05 "Барчани мавсум якунланганлиги билан табриклайман. Мавсум омадли ўтди. Бу йилги формат барча учун янгилик бўлди ва бундай форматда чемпион бўлишнинг ҳам гашти ўзгача. Умуман олганда мавсумда камчиликлар ҳам, ютуқлар ҳам бўлди. Ўйлайманки, келгуси йил ташкилот мазкур камчиликларни тўғрилаб, чемпионатимизнинг қизиқарли ўтишини таъминлайди.

Бирор бир мураббийни  алоҳида кўрсата олмайман. Кимдир мавсум аввалида, кимдир мавсум сўнггида ажойиб натижалар қайд этди. Бунда танлов қийин.

"Локомотив" ёшлар жамоасида мураббий сифатида иш бошладим. Келажакда мазкур иш орқали ўз тажрибамни ошириб, мутахассис сифатида шаклланишга интиламан".

© Темур Кападзе

18:02 Остон Ўруновнинг ўйинлари ёқди. Ёш ва курашувчан йигит. Бундай футболчилар келажакда терма жамоамизда ҳам ўзларини кўрсатишади.

© Одил Аҳмедов

17:58 Барчани кириб келаётган янги йил билан табриклайман. Ўтган мавсум мен ва "Локомотив" учун алоҳида аҳамият касб этди. Мавсумни яхши бошлай олмадик ва бу нарса мураббийлар алмашинувига олиб келди. Учинчи ва тўртинчи даврада ажойиб ўйинлар кўрсатиб, чемпион бўлдик.

"Сеул"нинг қизиқиши Жакартадаги Осиё ўйинлари вақтида пайдо бўлган эди. Йил сўнггида эса улардан  расмий таклиф бўлди ва трансфер амалга ошди. Менинг трансферимдан "Локомотив" ҳам яхшигина фойда кўрди".

© Икром Алибоев

17:55 Маросимга йиғилган меҳмонлар ўз жойларини эгаллашмоқда

17:50 Мазкур тадбирда ортда қолган мавсум давомида ўзини ҳар томонлама кўрсатиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлган энг яхшиларни тақдирланади.

Унда қуйидаги номинацияларда энг яхшилар тақдирланади: 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси; 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи; 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши дарвозабони; 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг чиройли голи; 

- PEPSI  Суперлига-2018 тўпурари; 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси; 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши аёл футболчиси; 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футзалчиси; 

- Fair Play соврини; 

- Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси махсус соврини. 

Шунингдек, “Йил жасорати” ва “Йил ифтихори” деган совринлар ҳам бор, анча қизиқ. ПФЛ рамзий терма жамоаси ҳам эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Izzat Karimov
14/12/2018 18:40
Номинатцияда фан клуб мухлислар юуналиш ёқми
Izzat Karimov
14/12/2018 18:57
Илхом Шодиевга бўлса кере
Nishonov Azizbek
14/12/2018 18:24
Yaxshi tashkilotchilik...