Йирик трансферга "бир қадам" қолди

"Барселона" таркибни кучайтириш ишларини аъло даражада давом эттирмоқда. 

Каталония клуби бразилиялик футболчи Рафинья трансфери масаласида катта қадам ташлади. Маълум бўлишича, 25 ёшли вингер "кўк-анорранглилар" билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар беряпти. 

"Ливерпуль" ҳамда "Бавария" Рафиньяга "Барса"дан кўпроқ маош таклиф қилди. Шундай бўлса-да у бошқа клублардан келган чорловларга рад жавобини берган. 

Эндиликда, испан гранди олдида турган вазифа "Лидс"ни мазкур трансферга кўндириш ҳисобланади. Ҳозирча йоркширликлар "Барса"нинг таклифини рад этмоқда. Бироқ футболчининг ўзи келишув амалга ошиши учун амалдаги клубига босим ўтказишга тайёр. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!