"Йиртқич" яна жанг қилади! Рақиб ва жанг санаси маълум
29 июль куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида "Октагон 33" турнири ташкил этилади.
Бизга маълум бўлишича ушбу кечада "Йиртқич" номи билан танилган ўзбекистонлик Ўғилой Насимова ҳам навбатдаги жангини ўтказади.
У Беларусь вакиласи Татсияна Фирсавага қарши октагонга кўтарилади. Фирсава профессионал фаолияти мобайнида 4 та ғалаба ва бир мағлубият қайд этган. Биргина мағлубиятни у ҳозирда UFC да ўз жангларини ўтказаётган Юлия Столяренкодан қабул қилиб олган.
Маълумот учун, вакиламизнинг рекорди 3-4 кўриниш олган ва у сўнги жангини айнан ушбу промоушенда Айгерим Шабданбековага қарши ўтказиб, ғалаба қозонганди.
Фикрлар