Йоахим Лев Швайнштайгер борасида: Германия термасида унинг ўрнига доим футболчилар топилади

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев бугун фаолиятини якунлагинини эълон қилган Бастиан Швайнштайгер ўрнига терма жамоада доим футболчилар топилишини айтиб ўтиб ўтди.

"Бизда унинг ўрнига доим футболчилар топилади. У мураббийликда тажриба ошириши мумкин. Бастиан келажакда нима қилишни режалаштираётганини билмайман.

Швайнштайгер фаолиятини якунлашида немис футболи юлдузини йўқотди. Бу бизнинг тарихимиздаги энг муҳим футболчилардан бири.

Унинг фаолиятидаги бир қанча ёрқин лаҳзаларни ҳар биримиз эслаймиз. Айниқса "Маракана"да бўлган 2014 йилги финални эслаб қоламиз. Унинг юзи қонаб кетганди, аммо охиригача курашганди. Ғалаба қозониш истаги ҳар бир ҳаракатида билинарди.

Мен уни шундай биламан. Доим самимий, доим ҳалол, доим мухлисларга очиқ," - деди Лев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!