Йоахим Лёв Германия терма жамоасидан нега кетаётганини изоҳлади
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв “Евро-2020”дан сўнг ўз лавозимидан кетишга қарор қилганини қуйидагича изоҳлади.
“Мен бу қадамни онгли равишда катта ғурур ва миннатдорлик билан ташлайман. Шу билан бирга, мен “Евро-2020”да жуда катта мақсадлар билан иштирок этаман. Терма жамоанинг бир қисми бўлиш мен учун катта шараф ва мен бундан фахрланаман. Мен деярли 17 йил давомида мамлакатнинг энг яхши футболчилари билан ишладим ва уларнинг ривожланишига ёрдам бердим. Менда улкан ғалабалар, оғриқли мағлубиятлар ва фантастик лаҳзалар бўлган, аммо, бу фақатгина 2014 йилги Жаҳон чемпионатидаги ғалаба билан боғлиқ эмас.
Менга ва жамоага ҳар доим идеал иш шароитларини яратиб берган Германия футбол ассоциациясидан миннатдорман. Яқинлашиб келаётган қитъа чемпионати олдидан менда ҳали кўп куч ва амбициялар бор. Ушбу мусобақада мухлисларимизни хурсанд қилиш ва муваффақият қозониш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан”, - деди 61 ёшли мутахассис.
Фикрлар