Йўғе? Ғофур Раҳимов промоутерлик компанияси ташкил этмоқда, унинг илк мижози эса жаҳон чемпиони...

Сўнги йилларда юртимизда профессионал боксга бўлган эътибор янада кучайди. Хусусан, Ўзбекистонда бокс бўйича янги промоутерлик компанияси - "Lift Promotions" иш бошлади. Orginfo.uz сайти маълумотларига кўра, ушбу компания таъсисчиси Имамов Равшан Зуннунович (Rapid Pro Sports МЧЖ) бўлиб, компания раҳбари сифатида Шодиходжаев Акромходжа Алиходжаевич кўрсатилган. Биздаги маълумотларга кўра, бу компанияга Ўзбекистон профессионал бокc федерациясия вице президенти Ғофур Раҳимов ҳомийлик қилади. 

Компаниянинг илк мижозларидан бири эса Осиё ва жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалиловдир. 

"Ўзбекистонда иш бошлаган янги компания билан шартнома имзоладим. Худо хоҳласа келаси ой ўрталарига юртимизда бокс оқшоми ташкил этилади ва мен унда рингга кўтарилман",- дейди Мирзаҳалилов. 

Бир сўз билан айтганда, бу каби компаниялар юртимизда профессионал бокс ривожига катта ҳисса қўшади, десак муболаға бўлмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Yuldashev
21/06/2022 23:10
Омад