Йон Арне Риисе: Бу футболчи келса,

“Ливерпуль” клубининг норвегиялик собиқ футболчиси Йон-Арне Риисе мерсисайдликлар “Боруссия”даги ҳамюрти Эрлинг Холандни сотиб олишлари керак, деб ҳисоблайди.

“Албатта, мен уни "Ливерпуль"да бўлишини хоҳлардим, чунки у ажойиб ўйинчи. У ажойиб формада ва менимча, у Клоппнинг ўйин услубига мос келади. Ўйлайманки, унга "Ливерпуль" клуб сифатида ёқади.

Агар уни "Сити" сотиб олса борми?! Биз енгилмас жамоа ҳақида гапиряпмиз. Улар бу ҳолатда бунга жуда яқин келишади.

Ким кейинги мавсумда Холандни сотиб олса, у узоқ йиллар давомида ниҳоятда кучли жамоа бўлади.

Билмадим, "Ливерпуль"да уни сотиб олиш имконияти борми, лекин агар шундай бўлса, илтимос, ундан фойдаланишга рухсат беринг. Чунки бу клуб учун ёки у билан шартнома имзолайдиган ҳар қандай клуб учун ажойиб бўлади!”, - деди Риисе.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию