Йўқ, саудиялик футболчилар жазоланишмайди
Саудия Арабистони Футбол Федерацияси терма жамоа футболчиларининг ЖЧ-2018 1-турида Россия термасидан қабул қилиб олинган (0:5) йирик мағлубият туфайли жазога тортилишлари борасида хабарларни инкор этди.
Учрашувдан сўнг Саудия Арабистони Спорт қўмитаси раҳбари Турки Ал-Шайҳ футболчилар ўзларидан талаб қилинган нарсанинг 5 фоизини ҳам бажармаганлигини айтиб, танқид қилган эди.
Шундан сўнг, “Ал-Араби” телеканали мамлакат раҳбарлари футболчиларни жазолашлари борасида хабарлар тарқатган эди.
Бироқ федерациядагилар бу хабарларни буткул инкор этди. “Мағлубият – бу бутун жамоанинг даражасини кўрсатади”, – дейилади расмий ахборотда.
Жамоа аъзолари келгуси ўйинларда яхши натижаларга эришиш учун хатолар устида ишлашга ваъда беришди.
Фикрлар