Ёрқин Назаров: "Олдинда бизни иккита муҳим учрашув кутиб турибди"
Cоcа-Cола Суперлига 19-туридан ўрин олган Турон – Нефтчи (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Фарғона вилояти дербисида ҳисоб йирик кўриниш олган бўлса ҳам шогирдларим қўлларидан келган барча ишни амалга оширишди. Олдинда иккита учрашув кутиб турибди. "Андижон"дан 3 очко олсак, бизни олдинда "Қизилқум"га қарши баҳс кутиб турибди. Ушбу икки беллашувга тайёргарлик кўрамиз.
Муртозаев жароҳатидан яқинда фориғ бўлди. 3-4 та машғулотларда иштирок этди. Унинг айнан тайёргарлик жараёнидаги меҳнатларини кўриб, таркибга киритган эдик. Аммо, бугун кўриндики, ҳали тикланиб улгурмаган ва шу сабабли унинг ўрнига Холмуродовни майдонга туширдик.
Фикрлар