Ёрқин Назаров "Турон"нинг мағлубиятига қандай изоҳ берди?

Cоcа-Cоlа Суперлига 18-туридан ўрин олган “Олимпик” – “Турон” (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Олимпик”ни ғалаба билан табриклайман. Уларнинг ҳам ғалабасиз серияси узоқ вақтдан буён давом этиб келаётганди. Бугун бир хил бўлган икки жамоа ўзаро кураш олиб борди. Мезбонлар икки-уч йилдан буён деярли бир таркибда тўп тепаётгани ва омад сабабли ғалаба қозонишди. Биринчи голда ҳам, иккинчисида ҳам эътибори йўқотдик. Балки, “Олимпик” бугун бизга нисбатан ғалабани қўпроқ хоҳлади.

“Бухоро” ва “Насаф”га қарши баҳсларда ҳам бугунги схемада ҳаракат қилган эдик. Фақат айрим футболчилар биз истаган вазифани бажара олмаяпти. Аксарият футболчиларимиз ёш ва Суперлигада у қадар кўп ўйнамаган. Охирги икки беллашувда асосий таркиб борасида янглиш қарорлар қабул қилингани кўринмоқда. Танаффусдаги ўзгаришлардан сўнг ўйинимиз очилмоқда, имкониятлар юзага келмоқда”, – деди Назаров.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!