Ёрқин Назаров: "Йигитларнинг айтишича, меҳмонларнинг биринчи голида ўйиндан ташқари ҳолат содир бўлган"
Cоcа-Cоlа Суперлига 17-туридан ўрин олган “Турон” – “Бунёдкор” (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийир Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Жанговар баҳс бўлди. Қўшиб берилган 5 дақиқанинг сўнгги сониясида тўп ўтказиб юбордик. Ғалаба учун майдонга чиққан эдик. “Бунёдкор”га омад кулиб боқди.
Йигитларнинг айтишича, меҳмонларнинг биринчи голида ўйиндан ташқари ҳолат содир бўлган. Аммо оффсайддан киритилган бўлса ҳам ҳисоб ўзгармайди. Шу сабаб бу борада нимадир дея олмайман. Бунинг бизга фойдаси йўқ. Келгуси учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Очко олиш жуда ҳам қийин.
“Сурхон”га қарши беллашувни таҳлил қилиб чиқдик. Бир нечта футболчиларга дам олиш имконини бердик. Шу сабабли таркибда ўзгаришларга қўл урдик. Кимдир ишончни оқлади. Уларни кўриб олдик. Келгуси баҳсларда шунга қараб таркиб тузамиз. Ёш футболчиларга барқарорлик етишмайди.
Муртозаевни амлаштирмоқчи бўлдик. У сўнгги дақиқага қадар ҳимоячиларни қўрқувда ушлаб турди. Иккинчи бўлимда Жуманқўзиев жароҳат олди. Шунинг учун Ҳумоюнни захирага олмадик”, – деди Назаров.
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар