Ёш боксчиларимиз халқаро мусобақага жўнаб кетди
6-13 сентябрь кунлари Россиянинг Чита шаҳри “Eurasian Dauria Cup” халқаро турнирига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун, терма жамоамиз вакиллари ҳам Россияга етиб боришди.
Таркибимиз билан танишинг:
-54 кг. Одилшох Ҳалимов
-63 кг. Жаҳонгир Зайниддинов
-71 кг. Диёрбек Муродиллоев
-75 кг. Алихан Шахбозов
-86 кг. Асилбек Абдусамадов
Мудаббий: Пўлатжон Шахбозов.
Ҳакам: Шейхназар Каримов
Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар