Ёш боксчиларимизнинг навбатдаги муваффақиятлари

  • 8 апрель, 2019, 12:20
  • 0
  • Бокс

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ёшлар ўртасида Олимпия ўйинлари ғолиби Бекзат Саттарханов хотирасига бағишланган халқаро мусобақа ўтказилди.

Осиё бокс конфедерацияси томонидан ёшлар ўртасида ташкиллаштирилган мазкур чемпионатда дунёнинг ўнга яқин мамлакатидан келган 150 нафардан ортиқ чарм қўлқоп усталари ўзаро рақобатлашди.

Чемпионатда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Икромжон Жўраев финалга қадар барча рақибларини мағлуб этиб, кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек Дилшод Абдувалиев ва Абдулла Ражабов каби боксчиларимиз ўз вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!