Ёш дарвозабон “Ливерпуль” билан шартнома имзолаб, яна ортга қайтиб кетди
18 ёшли бельгиялик дарвозабон Лука Бругманс Англиянинг “Ливерпуль” клуби футболчисига айланди. Бироқ у 2026/2027 йилги мавсум охиригача Бельгиянинг “Генк” клубида ижара асосида тўп тепади.
Бу ҳақда “Ливерпуль” клубининг расмий сайти хабар берди.
- 18 ёшли футболчи AXA машғулот базасида “Ливерпуль” билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Энди у “Генк” клубига қайтиб, 2026/2027 йилги мавсум охиригача Бельгия олий дивизиони вакили таркибида қолади.
“Генк”нинг иккинчи жамоаси сафида 32 та учрашув ўтказганидан сўнг Бругманс асосий таркибга ўтди ва 2026 йил апрель ойида дебют қилди. Дарвозабон мавсум охиригача ўз ўрнини сақлаб қолди ва чемпионатда яна 10 та учрашувда майдонга тушди.
Бругманс янги мавсум бошида ҳам “Генк”да ўйнашда давом этмоқда ва тўртта учрашувнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушди, - дейилади хабарда.

Фикрлар