Ёш дарвозабонни қўшни отиб ташлади (фото)
Уругвай футболида мудҳиш воқеа юз берди. “Монтевидео Сити” жамоасининг 14 ёшли дарвозабони Гераль Фросте ҳалок бўлд.
El Pais нашрининг маълум қилишича, Фросте қўшниси билан уришиб қолган. Жанжал вақтида қўшниси футболчига ўқорат қуролдан ўқ узган.
Гераль кўкрак ва қорин қисмидан олган жароҳати оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Бу мудҳиш воқеа 25 декабрь куни тунда Монтевидео шаҳрининг Пласидо Эллаури туманида рўй берган.
Полиция футболчининг қўшнисини қўлга олди. Бунгача олти маротаба судланган шаҳс қотилликни ўз бўйнига олди.
Фикрлар