Ёш гимнастикачиларимиз халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этишди

 

Россия пойтахти Москва шаҳрида «Московский май» дея ном олган халқаро турнир ниҳоясига етди. Мусобақада 300 нафардан ортиқ спортчи қаторида бизнинг гимнастикачилар ҳам қатнашишди.

Ҳамюртларимиздан Виктория Никифорова, София Маммадова, Фатима Эл-Санкари, Ҳанифа Хотамова, Светлана Ким, шунингдек, жамоавий беллашувларда иштирок этган қизларимиз терма жамоамиз ҳисобига олтин медаль қўшиб қўйишди. Алина Абдулла кумуш, Афруза Йўлдошева эса бронза медалига сазовор бўлишди. Шу тариқа, спортчиларимиз турнирда умумий ҳисобда саккизта медаль қўлга киритишди.

Ана шундай мусобақалардан бири Қозоғистонда ҳам ташкил қилинди. «Жулдыз Кубоги» беллашувларида тўққиз мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ўз омадини синаб кўрди. Мусобақа якунларига кўра Лола Зокирова кўпкураш ва тўп билан машқларда бронза медаллари соҳибасига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!