Ёш курашчимиз ЖЧда кумуш медаль олди
Айни кунларда Словакиянинг Трнава шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, мусобақанинг навбатдаги кун баҳслари биз учун муваффақиятли бўлди.
Юнон-рим кураши бўйича вазни 67 килограммгача бўлган курашчилар баҳсида гиламга чиққан Маҳмуд Бахшуллоев кумуш медални қўлга киритди. Курашчимиз финал йўлида дастлаб Эрон, кейин Қозоғистон, Жанубий Корея ва Миср терма жамоаси вакилларини мағлуб этиб, ҳал қилувчи баҳсда арманистонлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар