Ёш самбочиларимиз "Осиё болалари-2022" фестивалига тайёргарлик кўрмоқда

Жорий йилнинг 27 июль – 8 август кунлари Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ўсмирлар ўртасида (14-16 ёш тоифасида) “Осиё болалари” спорт фестивали ўтказилади.

Мазкур фестивалда 15 та мамлакатдан 1 650 нафар иштирокчи 19 та спорт тури бўйича 273та медаллар жамланмаси учун баҳсларга киришади. Мусобақа дастурида спортнинг самбо тури ҳам ўрин олган бўлиб, унда 6 нафар ўғил бола ва шунча қиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Фестиваль доирасида самбо беллашувлари 4 август санасига режалаштирилган. Мусобақада ўғил болалар -46 кг вазн тоифасидан -79 кггача, қизлар эса -41 кгдан -65 кггача вазн тоифасида ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боради.

Ҳозирда спортчиларимиз Самарқанд вилояти Тойлоқ Олимпия ва паралимпия захиралари коллежида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришмоқда. Машғулотлар 23 июлга қадар давом этади.

photo_2022-07-15_08-42-16

photo_2022-07-15_08-42-18 (2)

photo_2022-07-15_08-42-18

photo_2022-07-15_08-42-17

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!