Асосий мазмунга ўтиш

Ёш самбочиларимиз халқаро турнирда 4 та медални қўлга киритди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Бишкек шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ташкил этилди.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ташкил этилди. 

Халқаро тоифадаги спорт устаси Рахатбек Бекбулатов хотирасига бағишланган турнирда вакилларимиз 1 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. 

Совриндорларимиз:

+88 кг: Улуғбек Муҳаммадиев (олтин)
+70 кг: Давлат Алиризаев (бронза)
-46 кг: Дамир Алиризаев (бронза)
-26 кг: Ўлмас Бахтиёров (бронза)

Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоцацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ