Ёш теннисчиларимиз Тожикистон кортларида ғалаба қилмоқда

BEPUL PROPAN
 

Тожикистон Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги халқаро турнирнинг биринчи давра учрашувлари якунланди.

Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган теннисчилардан икки нафари бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Ўсмирлар ўртасидаги яккалик баҳсларида Искандар Каримов россиялик Алексей Абазовни 6:2, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги даврага ўтди.

Қизлар мусобақасида биринчи рақамда сараланган ҳамюртимиз Юлия Ким дастлабки учрашувда россиялик Виктория Оболонская устидан 6:0, 6:2 ҳисобида тезкор ғалабага эришди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!