Ёш теннисчимиз Қозоғистонда чорак финалга чиқди

Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида "J4" мусобақаси ўтказилмоқда.

Унда ҳамюртимиз Давид Багриновский иккинчи давра учрашувини ғалаба билан якунланди. У мазкур босқичда мезбон теннисчи Дмитрий Безбородовни 6:7, 6:3, 6:2 ҳисобида енгди.

Энди Давид мусобақанинг чорак финалида қозоғистонлик Шоҳруҳ Ғайратов билан рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!