Ёш юлдузлар “Барса” таклифига кўнмади

  • 24 март, 2022, 21:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Marca” нашри “Барселона” мутасаддилари жамоанинг истеъдодли ўйинчилари – Рональд Араухо ва Гавини янги битимга кўндиришга қийналаётгани ҳақида хабар  тарқатди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, қатор кучли клублар нишонида турган бу футболчилар каталонияликларнинг навбатдаги таклифини рад этган. Уларнинг ҳар иккиси келаси йили эркин агентга айланади. Шу боис, “Барселона” раҳбарияти янги шартнома тузишга бел боғлаган.

Шунга қарамай, Уругвай терма жамоаси ва Испания терма жамоаси вакиллари умумий ҳисобдан учтадан шартномани қабул қилмади ва улар маош сезиларли даражада оширилиши кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!