Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида бешта медални қўлга киритди

 Таиланднинг Чонбури шаҳрида бўлиб ўтган юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз аъзолари жами бешта медални қўлга кирита олдилар.photo_2019-07-09_21-40-50

Жумладан, 60 кг вазн тоифасида Мухаммадқодир Юсупов  юқори пробали медалга эга чиқиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритган бўлса, 55 кгда гиламга чиққан Ихтиёр Ботиров – кумуш, 72 кгда Алижон Хусейнов – кумуш, 67 кгда Умиджон Ахроров – бронза, 77 кгда Дилшод Омонгелдиевлар бронза медалини қўлга киритиб, мазкур турнир совриндорларига айланишди. Энди навбат қизларимизга... Улардан ҳам ижобий натижаларни кутиб қоламиз!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!