Ёшараётган термамизнинг Камерунга қарши ўйиндаги ўртача ёши билан танишинг
Йиғин доирасида Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳамда Африканинг номдор термаларидан бири бўлган Камерунга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди.
Мазкур баҳсда вакилларимиз ишончли 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Дастлаб, 24-дақиқада Ҳожимат Эркинов Шомуродовнинг ажойиб узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 76-дақиқада Остон Ўрунов Одил Ҳамробековнинг пасидан сўнг фарқни иккитага етказиб қўйди.
Қайд этиш лозим, термамизнинг мазкур ўйиндаги асосий таркибининг ўртача ёши 26.8ни ташкил этди. Камерун эса биздан 1.2 ёшга каттароқ таркибни майдонга туширди.
Фикрлар