Ёшлар лигаси 18-тур. "Насаф" ғалаба қозонди

Бугун Ёшлар лигаси 18-тур доирасида “Насаф” ҳамда “Бунёдкор” ёшлари ўзаро баҳслашишди.

Учрашув қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлди. Бу учрашувда ҳар иккала жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари ҳам майдонга тушишди.

Учрашув бошидан “Бунёдкор” жамоаси ёшлари ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Нодирбек Мавланов жаримадан ошириб берилган тўпни мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди – 0:1. Баҳс бошидаги кутилмаган гол мезбонларни гангитиб қўймади. Улар дарров ўзларини қўлга олишди ва олдинга ўтишди.

25-дақиқага келиб орадаги ҳисоб тенглашди. Бобир Абдухолиқов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган бир пайтда Мавланов уни тўхтатиб қолди. Учрашув ҳаками меҳмонлар дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Сирожиддин Қўзиев пенальтини аниқ бажариб, Муроджон Зуҳуров қўриқлаётган дарвозага тўпни жойлаб қўйди – 1:1

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим бошида ҳам қаршиликлар ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборишди. Учрашувнинг 48-дақиқасида энди майдонга тушган Расул Юлдашев ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2.

Бу голга "Насаф" ёшлари 76-дақиқада жавоб қайтаришди. Илҳомжон Алижонов орадаги ҳисобни тенглаштиришга эришди – 2:2.

Бу ҳисобдан кейин ўйин кескин тус олди. Жамоалар ғалаба тўпини киритиш учун анча тер тўкишди. Бунинг учун майдонни ҳар бир нуқтасида аёвсиз кураш кечди. Ҳисоб учрашувнинг асосий вақтида ҳам ўзгармасдан қолди. Учрашув ҳаками тўхталишларни ҳисобга олиб, иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди.

Мезбонлар ғалаба қозониш учун, қўшиб берилган дақиқаларда ҳам ҳужумларга зўр беришди. Бугун уларўз характерларини намойиш этишганини таъкидлаш жоиз. Қўшимча дақиқаларнинг ниҳоясида  Акмал Мозговой ёшларимизнинг ғалаба тўпини киритишга эришди - 3:2.

Шундай қилиб, "Насаф" ёшлари муросасиз баҳсда ғалабага эришди.

 

Ёшлар лигаси 18-тур

“Насаф” (Қарши) – “Бунёдкор” (Тошкент) 3:2 (1:1)

17.08.2017. Ёшлар қароргоҳи майдони. 17:45да

Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Ёрдамчи ҳакамлар: Артем Калинин, Зуфар Элибоев (иккаласи ҳам Қаршидан)

Захира ҳаками: Равшан Абдувохидов (Қарши)

Назоратчи: Сардор Исмоилович Нажафалиев (Тошкент)

Голлар: Сирожиддин Қўзиев (пен.), 25’-1:1, Илҳомжон Алижонов, 76’-2:2, Акмал Мозговой, 90’-3:2  -  Нодирбек Мавлонов, 2’-0:1, Расул Юлдашев, 48’-1:2.

“Насаф”: 30.Музаффар Шарипов (с), 6.Сирожиддин Қўзиев (14.Жаҳонгир Қурбонбоев 90+2),  7.Дилшод Саитов (5.Акмалжон Олимов 53), 22.Ислом Рашидхонов (33.Худоёрхон Сагдуллаев 71), 15.Ғолиб Ғайбуллаев, 16.Шерзод Насруллаев, 28.Сардор Садуллаев (96.Дадажон Маматқулов 85), 34.Илҳомжон Алижонов, 36.Акмал Мозговой, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 45.Бобир Абдухолиқов (18.Алфайзи Неъматов 46). 

Захира: 1.Умид Эргашев, 4.Жўрабек Маннонов.

“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров (1.Элдор Адхамов 46), 6.Сардор Собирхўжаев (77.Шоҳруҳ Ҳикматов 72), 7.Воҳид Шодиев (19.Жаҳонгир Абдусаломов 46), 9.Фарруҳ Икромов (17.Жавоҳир Мусажонов 60), 10.Шоҳрўз Норхонов (11.Расул Юлдашев 46), 14.Абдумалик Абдуллаев, 21.Давронбек Умиров (4.Суҳроб Иззатов 46), 22.Рустамжон Ашурматов (71.Отабек Бекбоев 64) (с), 26.Абубакр Муйдинов, 29.Турсунбой Раҳимбердиев, 33.Нодирбек Мавлонов.

Захира: -

Огоҳлантиришлар: Ислом Рашидхонов (11), Сиржиддин Қўзиев (40), Акмал Мозговой (79)  - Рустамжон Ашурматов (17), Шоҳрўз Норхонов (37), Расул Юлдашев (74), Жаҳонгир Абдусаломов (83).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!