Ёшлар лигаси: “Водий дербиси”да “Навбаҳор” “Нефтчи” билан дуранг ўйнади

 

Бугун ёшлар лигаси 3-туридан ўрин олган ўйин бўлиб ўтди. Унда “Навбаҳор” ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилди. Мазкур беллашув Тўрқўрғондаги "Ёшлик" ўйингоҳида ўтказилди.

Эътиборлиси, кичик “водий дербиси”да томонлар бир мартадан дарвозаларни ишғол қилишди – 1:1. Учрашувнинг 22-дақиқасида Абдулазиз Султанов наманганликларнинг голига муаллифлик қилган бўлса, фарғоналиклардан 90-дақиқада Отабек Исроилов ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Ёшлар лигаси. 3-тур

15:30. “Навбаҳор” – “Нефтчи” 1:1

Голлар: Абдулазиз Султанов 22, - Отабек Исроилов 90 

"Навбаҳор": 12.Нодиржон Ашурматов, 9.Илҳом Бойдедаев, 10.Равшанбек Хурсанов, 14.Аҳмаджон Мамадалиев, 16.Абдуазиз Султонов, 27.Тимур Толипов, 33.Волидбек Каримов, 35.Алишер Мирзаев, 44.Аббосжон Отахонов, 48.Азизбек Турғунбоев, 63.Искандар Сиддиқжонов.

Захира: 1.Исроил Обиджонов, 21.Билолжон Тошмирзаев, 26.Жавоҳирбек Олимжонов, 28.Музаффар Абдуллаев, 51.Акбарали Ҳолдоров, 88.Иброҳим Исмоилов, 99.Исломжон Абдуқодиров. 

"Нефтчи": 16.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Отабек Исроилов, 6.Аброрбек Исмоилов, 8.Исломжон Тошпўлатов, 10.Хуршидбек Асқаралиев, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 23.Жамшидбек Қобулов, 27.Бахтиёржон Ёқубов, 32.Миржамол Неъматов, 77.Исломбек Каримов, 88.Сирож Рўзиметов.

Захира: 30.Шукурали Раҳмонов, 7.Акромжон Бахриддинов, 9.Абдуқодир Ортиқов, 11.Эломонжон Каримов, 15.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 18.Авазбек Ўлмасалиев, 22.Ҳусанбой Ғаниев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!