Ёшлар ўртасидаги ЖЧ финалчилари маълум

Айни кунларда Польшада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Кеча тунда мусобақанинг ярим финал доирасидан ўрин олган беллашувлари ўтказилди. 

Дастлаб Украина ва Италия ёшлари майдонда баҳс олиб боришди. 65-дақиқада Сергей Буцеланинг киритган голи якунда украинларга финал эшигини очди. Жанубий Корея ва Эквадор ёшлари тўқнаш келган иккинчи ярим финалда ҳам учрашув тақдирини 1 гол ҳал қилди. 39-дақиқа Чои Жуннинг  урган гол ўйин охиригача ягоналигини сақлаб қолди. 

Украина U-20 – Италия U-20 1:0 (0:0, 1:0) Гол: Сергей Буцела 65'

Эквадор U-20 – Жанубий Корея U-20 0:1 (0:1, 0:0) Гол: Чои Жун 39' 

Шу тариқа 15 июнь куни финалда Украина ва Жанубий Корея ёшлар терма жамоаси чемпионлик учун баҳс олиб борадиган бўлди. Бронза медали учун эса Италия ва эквадорлик футболчилар 14 июнь санасида "Гдиния" стадионида саф тортишади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
FarhodGol
12/06/2019 12:23