Ёшлар ўртасидаги ММА бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланди (фото)
Ads

Тошкентдаги “JM Arena” спорт саройида ММА бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди. Ушбу мусобақада Республикамизнинг барча вилоятларидан ёш яккакурашчилар ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Мусобақанинг очилиш маросимида самбо федерацияси вакиллари, таниқли спорт усталари ва эстрада юлдузлари иштирок этишди.

Иккинчи марта ММА бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ғолиб ва совриндорларига “JM Arena” клуби бош мураббийи Жасур Махамаджонов ММА чемпионлик камарлари ва кубокларни топширди.

Мусобақа якунига қуйидаги спортчилар ўз вазн тоифаларидан тенгсиз деб топилди.

52 кг: Шахриёр Ҳусанбоев
60 кг: Юсуф Сулаймонов
63 кг: Жаҳонгир Ғофуров
67 кг: Жаҳонгир Ҳамдамов
70 кг: Маъруф Мамаризоқов
73 кг: Сарваржон Янгибоев
75 кг: Ислом Болтаев
80 кг: Шоҳруҳ Латифжонов.

MMA4

MMA1

MMA2

MMA5

MMA6

MMA7

Минбар

Барча блоглар