Ёшлар Рио-2016 чемпионларини ортда қолдиришмоқда

22-25 июнь кунлари Тунисда паралимпиянинг енгил атлетика спорт тури бўйича Халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 20та давлатдан 180 нафар спортчи иштирок этиб, улар орасида Ўзбекистон паралимпия термасининг 9 нафар аъзоси ҳам совринли ўринлар учун куч синашди. Бу ҳақда minsport.uz сайти хабар бермоқда. 

Ҳамюртларимиз ушбу нуфузли турнирда битта олтин, олтита кумуш ва учта бронза, жами ўнта медални  қўлга киритишди.

Муваффақиятга эришган спортчиларимиз билан танишинг:

Дониёр Аҳмедов  200 м. югуриш 00:22.75 -олтин

                            100 м. югуриш 00:11.38 -кумуш

                            400 м. югуриш 00:53.71 –бронза

Мэрон Сахатов  Узунликка сакраш 5.58м. - кумуш

Миржалол Қурбонов  100 м. югуриш 00:12.79 - кумуш

Маъруфжон Муродуллаев

                            400 м. югуриш 00:52.02 – кумуш

                            800 м. югуриш 02:02.89 – бронза

                            1500 м. югуриш 04:26.74 – бронза

Яна бир ҳамюртимиз Элбек Султонов собқон улоқтиришда (36.42м.) кумуш медални қўлга киритган бўлса, ядро отишда Рио-2016 паралимпия ўйинлари ғолиби эронлик Саман Пакбаздан устидан ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!