Ёшлик ва тажриба ўзаро куч синашади, ушбу клубга орқага йўл йўқ ёхуд Суперлиганинг 3-тури олдидан мутахассис қандай фикрда?

16 март куни Суперлиганинг 3-турига расман старт берилади. Мухлислар чоршанба, пайшанба, жува ва якшанба кунлари шиддатли беллашувларга гувоҳ бўлишади.

“Металлург” – “Сурхон” учрашуви билан бошланадиган тур 20 март куни АГМК – “Насаф” қарама-қаршилиги остида якунига етади. Унгача эса бир-биридан қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўламиз.

3-тур олдидан “Турон” жамоасига бош мураббийлик қилаётган Анвар Бердиев 7 та жуфтлик борасида фикр билдирди.

16 март (чоршанба)

“Металлург” – “Сурхон”

- Бундай олиб қарасак, “Металлург” бу йилги мавсумни жуда ажойиб тарзда бошлай олди, десак бўлади. Бу турда “Металлург” ўз майдонида мухлислари кўз ўнгида ўйнайди. Менимча, Бекобод жамоасининг мазкур учрашувда ғалаба қозониш эҳтимоли кўпроқ. Ўйлашимча, “Металлург”нинг муваффақиятга эришиш имконияти 60х40 фоиз.

сурхон4_1

“Олимпик” – “Пахтакор”

- “Олимпик” – “Пахтакор”! Тўғриси, ушбу жуфтликдан ҳам ажойиб ўйинни кутяпман. Негаки, ёшлик билан тажриба ўзаро куч синашади. Лекин футбол нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, “Пахтакор”да ташаббус бор. “Олимпик”нинг иқтидорли ёшлари яхши ҳаракат қилишяпти-ю, аммо тахминимча, бу ўйинда “Пахтакор”нинг ғалаба қозониш имконияти кўпроқ. 40х60 фоиз деган бўлардим.

пахтакор1_5

17 март (пайшанба)

“Динамо” – “Қизилқум”

- Самарқанддаги учрашув ҳам жуда юқори даражада ўтади. “Динамо” ўз мухлислари олдида ғалаба қозонмаса ҳам бўлмайди. “Қизилқум”га келсак, улар мавсумни кўтаринки руҳда бошлашиб, иккита учрашувда иккита ғалабага эришишди. Тўплар нисбати бўйича турнир жадвалини бошқариб турибди. Менинг назаримда, бу ўйинда имкониятлар тенг – 50х50. “Динамо”га орқага йўл йўқ. Уларни жонкуяр ишқибозлари бор. Самарқандлик мухлислар жамоасини қўллаб-қувватлаб туришади. Футболчиларни олдинга боришга, ҳужумлар уюштиришга талаб қилишади.

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”

- Водий дербисида ҳам жуда қайноқ ўйин бўлади. Биламиз, бу йил “Навбаҳор” клуби анча кучайди. Мезбонларнинг энг асосий устунлиги ва плюс жиҳати – бу уларнинг мухлислари. “Навбаҳор” ўз уйидаги иккинчи учрашувда ишқибозлари қаршисида ажойиб ҳаракат қилишса керак. Лекин “Қўқон-1912” ҳам анойи жамоа эмас. Бахтиёр Ашурматов футболчиларини қандай тайёрлашни билади. Фикримча, бу баҳсда ҳам имкониятлар тенг. Нимага? Чунки, “Навбаҳор”га келган ҳар бир футболчини кўникиб, ўйнаб кетиши ҳам қийин. Ўйиннинг боришига қараб натижа бўлиши мумкин. Жуфтликда қайсидир клубнинг имкониятини юқори баҳолай олмайман. Аммо шуни аниқ биламанки, наманганлик мухлислар ўз жамоасига 12-ўйинчи сифатида катта ёрдам беришади.

кукон2_4

18 март (жума)

“Бунёдкор” – “Локомотив”

- Биламиз, бу йил “Бунёдкор”ни кўплаб асосий футболчилари тарк этди. Шуҳрат ака Мақсудов ёш футболчилар билан ҳам ишлашни билади. “Локомотив”да ажойиб жамоа бор. Ўтган турда улар қийин бўлган учрашувда АГМКни мағлубиятга учратишди. Ҳозирги пайтда “Локомотив”да кўтаринки кайфият. “Бунёдкор” клуби эса иккита турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Аниқки, улар ҳам ўз майдонида мухлисларини хурсанд қилишни хоҳлашяпти. Ўйлашимча, дуранг бўлса керак.

“Нефтчи” – “Сўғдиёна”

- Жуда шиддатли учрашув бўлади. Мен ҳам фарғоналик мухлислар қатори ушбу ўйинни кутяпман. Иккаласи ҳам ажойиб жамоа. Мўминжонов Бақоевга қарши. Стадионда жуда яхши муҳит бўлади, шунга ишончим комил. Ушбу беллашувда мен фарғоналик мухлислар билан биргаман. Ўйинни стадиондан туриб томоша қилмоқчи эдим. Лекин биз жамоамиз билан сафарга кетган бўлар эканмиз. Телевизор орқали “Нефтчи” – “Сўғдиёна” учрашувини томоша қиламиз. Фарғоналик мухлислар ўзини “Нефтчи”нинг 12-ўйинчиси деб ҳисоблашади. Аммо рақиб ҳам кучли. Ўйиндан аввал иккала клубнинг имконияти бир хил.

нефтчи1_2

20 март (якшанба)

АГМК – “Насаф”

- Ўзбекистонда ҳозирги кундаги энг яхши мураббийлар – Рўзиқул ака Бердиев билан Миржалол ака Қосимов бир-бирига қарши. Жиддий курашларга бой ўйин бўлади. Дастлабки иккита турда иккала жамоа ғалаба қозона олмаган. Лекин ишончим комил, бу вақтинчалик ҳолат. “Насаф” ҳам, АГМК ҳам медаллар учун курашади. Тўғриси, клубларнинг имконияти 50х50.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!