Ёсин “Ювентус”да ўйнаши мумкин

Португалиянинг “Порту” клуби ярим ҳимоячиси Ёсин Браими фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Туриннинг “Ювентус” клуби яқинлашиб келаётган қишки трансфер даврида жазоирлик футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “кекса синьора” 26 ёшли футболчини қўлга киритиш учун "Ницца", "Марсель", "Рома" ва "Арсенал" каби жамоалар билан кураш олиб боришига тўғри келади.

Маълумот учун, Ёсиннинг “Порту” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!