Йован Жокич: "Бўлажак ўйиндаги ғалаба "Навбаҳор"нинг "Суперлига-2023"даги ажойиб хотимаси бўлади"

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг сербиялик  31 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Йован Жокич бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Бўлажак ўйин “водий дербиси” мақомига эга. Бундай савиядаги баҳслар эса доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган. Бўлажак беллашувнинг ҳам шундай руҳда ўтиши эҳтимоли юқори. Боиси, бу жорий мавсумнинг сўнгги ўйини ҳамда ҳар бир жамоа охирги учрашувда ижобий натижани қайд этишни хоҳлайди. Бундан ташқари, бўлажак баҳсдаги ғалаба ҳар икки жамоа учун жуда муҳим ва совринли ўринларни тақдим этади.

Шунинг учун бўлса керак, мазкур ўйинга хорижлик ҳакамлар тайинланди. 

“Ал-Ҳилол”га қарши кечган баҳсда мухлисларни ранжитиб қўйдик. Шу боис, бўлажак ўйинда ғалаба қозониб, Cуперлиганинг жорий мавсумини муваффақиятли тарзда якунлаб, миллий чемпионатимизнинг бу йилги сўнгги ўйинида мухлисларимизга қувонч улашишга интиламиз ва буни амалга ошириш  учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Майдонга эса ғалаба иштиёқида тушамиз.

Фақатгина ушбу беллашувда ишқибозлардан жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, зафаримизни биргаликда нишонлашларини сўраб қоламан. 

Бўлажак ўйиндаги ғалаба “Навбаҳор”нинг “Суперлига – 2023”даги ажойиб хотимаси бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, худди ўтган йилдагидек, жорий мавсумда ҳам  жамоамизга барча шароитларни яратиб берган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

“Навбаҳор”нинг зафарларида уларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.

Сўзим якунида эса “Навбаҳор”нинг юбилей – 1500-голини уриб,клуб тарихига кирганлигимдан хурсандлигимни изҳор этмоқчиман.              

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!