Йович учун МЮ ҳам курашга қўшилди
"Манчестер Юнайтед" "Реал" ҳужумчиси Лука Йович учун навбатдаги даъвогарга айланди.
AS нашри тарқатган хабарга қараганда, “қизил иблислар” 22 ёшли сербиялик футболчини жорий ёзги трансферлар ойнаси ёпилиши олдидан ижарага олмоқчи. Манкунианликлар Йовични уругвайлик қимматбаҳо ҳужумчи Эдинсон Каванининг муқобили сифатида кўрмоқда.
Бундан аввалроқ, Йовичга "Рома", "Милан", "Интер", "Лестер" ва "Айнтрахт" клубларидан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Йович “Реал” сафига 2019 йил “Айнтрахт”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган мавсум 28 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар