Йович яна собиқ жамоасига қайтмоқчи

  • 22 сентября, 2020, 16:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид ҳужумчиси Лука Йович ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар жамоадан кетмоқчи.

Tecno

Cope нашри тарқатган хабарга кўра, 22 ёшли сербиялик футболчи яна “Айнтрахт”га қайтишни режалаштирмоқда. Йович “Қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зиданнинг режаларига кирмайди.

“Реал” Йовични бир йил муқаддам “Айнтрахт”дан 60 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган мавсум 27 та ўйинда майдонга тушди ва бор йўғи 2 та гол урди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию