Йоханна Контанинг ўйини очилмоқда
Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳрида ўтаётган “Nature Valley Open Nottingham” турнирининг биринчи давра баҳслари якунланди.
Унда британиялик Йоханна Конта япониялик Куруми Нарани 6:2, 6:3 ҳисобида енгди. Германиялик Мона Бартель эса мезбон теннисчи Кэти Суонни қийинчилик билан 7:6, 7:5 ҳисобида мағлуб қилди.
Шу тариқа иккинчи даврада Йоханна ҳамюрти Хезер Уотсон билан Мона эса Магдалена Рибарикова билан куч синашади.
Фикрлар