Ёзда

"Борнмут" ҳужумчиси Жошуа Кинг ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этишни режалаштирмоқда.

The Telegraph нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг 28 ёшли футболчига қизиқишлари сабаб "Борнмут" ва Кинг ўртасидаги янги шартнома боши берк кўчага кириб қолган.

Эслатиб ўтамиз, қишги трансфер ойнаси вақтида "Борнмут" Жошуа Кинг трансфери бўйича "қизил иблислар" билдирган 20 миллион фунтлик таклифига рад жавобини берган эди.