Ёзда "Челси"нинг асосий ҳимоячиларидан бири жамоани тарк этади

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Давид Луиз мавсум якунлангач жамоани тарк этади.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” мавсум якунида шартномаси тугайдиган 31 ёшли бразилиялик футболчи билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмади. Боиси, лондонликлар Луисга фақат бир йиллик шартнома таклиф қилишмоқда, аммо бу футболчини қониқтирмаяпти.

Маълумот учун, Луис жорий мавсум “Челси” сафида жами 21та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг тахминий трансфер баҳоси эса 25 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!