Ёзда олиб келинган посбон "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи

  • 14 Nov 18:08
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити"нинг англиялик дарвозабони Жеймс Траффорд клубни тарк этиш эҳтимоли бор.

Tecno

Хабарларга кўра, Траффорд жамоадаги ҳолатидан норози. 23 ёшли дарвозабон июль ойида "шаҳарликлар" сафига келиб қўшилган эди. Бироқ Доннарумма келиши билан асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Журналист Тейлор Маршалнинг маълум қилишича, кипер мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. Шу сабабдан ҳам жамоадан кетиш эхтимоли анча юқори. Траффорднинг "Манчестер Сити"га трансфери 30 миллион евродан кўпроққа тушганди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг яримигача мўлжалланган. 

Маълумот учун, дарвозабон жорий мавсумда барча турнирларда бор-йўғи 5 та учрашувда майдонга тушди.

Comments

You must be logged in to commet!