Ёзда “Реал”дан биринчи кетадиган футболчи номи маълум бўлди
“Реал” тарбияланувчиси ҳисобланган ва бир неча мавсумлардан бери жамоа сафида ўйнаб келаётган Лукас Васкес келаси ёз клубни тарк этадиган бўляпти.
Нуфузли манба – fichajes.net сайтининг маълум қилишича, 33 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси ёзда клуб билан шартномаси тугаганидан кейин бошқа клубларга ўтишни режалаштирган.
Маълумотларга қараганда, “Реал” хўжайинлари таркибни ёшартириш сиёсатини олиб бормоқда ва Лукас Васкес ўрнини истеъдодли ёшларга бўшатиш учун ҳам тажрибали ўйинчига янги битим берилмаслик эҳтимоли катта.
Васкес 2015 йили “Реал”нинг асосий таркибига қўшилганидан бери 356 та учрашувда 37 та гол ва 66 та ассист қайд этган. Испания терма жамоасида эса, тўққизта ўйин ўтказган.
Фикрлар