Йозеф Блаттер: Путиннинг таклифига кўра ЖЧ-2018га албатта бораман
Ads

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер келгуси йил Россия яшил майдонлари мезбонлик қиладиган мундиалга боришга ҳозирланаётганини тасдиқлади. Айтиш керакки, собиқ амалдорни жаҳон чемпионати баҳсларини кузатиб боришга Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг шахсан ўзи таклиф қилган.

“Путин мени ва Платинини 2016 йилдаёқ жаҳон чемпионатига таклиф қилган. Кейинроқ яна қайта таклиф қилди. Кўпчилик журналистлар буни ҳақиқат эканлигига ишонишмайди. Лекин, мен албатта жаҳон чемпионатига бораман.

Платини билан учрашиш? Агар у келса албатта. Платини таклифларни ёқтирмас эди. Кўрамиз, яна бир неча ойлардан сўнг нималар бўлар экан. Лекин, мен ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этишдан хурсанд бўлардим”, - дейди Платини.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг декабрида Блаттер ва УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини 8 йилга футболдан четлатилишган эди.

2016 йилнинг февралида эса собиқ раҳбарларнинг дисквалификация муддати 6 йилга қадар камайтирилган эди. Унга кўра улар футбол мусобақаларига оддий шахс каби чипта сотиб олиб киришлари шарт.

Минбар

Барча блоглар