Ёзги трансферлар ойнасида энг кўп пул сарфлаган лигалар билан танишинг

Англия клублари ёзги трансферлар ойнасида трансферлар учун энг кўп пул сарфлагани маълум бўлди.

ФИФАнинг ёзги трансфер ойнаси ҳақидаги ҳисоботига кўра, инглиз клублари шартнома имзолаш учун 1,69 миллиард доллар сарфлаган. Трансфер харажатлари бўйича Италия иккинчи ўринни (825 миллион доллар), Франция эса учинчи ўринни эгаллади (697 миллион доллар). Испания ва Германия (мос равишда 599 миллион доллар ва 572 миллион доллар) кейинги поғоналарни банд этди.

Рўйхатнинг 6-поғонасидан жами 431 миллион долларлик трансферларни амалга оширган Саудия Арабистони клублари жой олди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Саудия клублари харажатлари (875,4 миллион доллар) бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!