Юлдуз бўлса ўзига, у сардорликка лойиқ эмас!
“Арсенал”нинг энг машҳур ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг сардорлик ваколатидан маҳрум қилинди. Клуб раҳбарияти габонлик футболчи ички тартиб қоидаларни қўпол тарзда бузгани учун шундай қарорга келди.
Ўтган ҳафта тартиб-интизом қоидаларини бузгани учун Пьер-Эмерик Обамеянг жамоамизга сардорлик қила олмайди, шунингдек, у премьер-лиганинг “Вест Хэм Юнайтед”га қарши ўтказиладиган навбатдаги учрашувидан ҳам четлатилди.
Биз барча ўйинчиларимиз, айниқса, жамоа сардори ўрнатилган ва тасдиқланган барча тартиб-қоидалар, стандартларга риоя қилиб иш юритиши керак, деб баёнот берди “Арсенал” расмий сайти.
Маълумки, габонлик ҳужумчи онасини кўриб келиш учун клуб рухсати билан Францияга учиб кетган эди. Бироқ, футболчи белгилганган пайтда ортга қайтмаган ва бир кун ўтиб, клуб ихтиёрига келган.
Обамеянг жорий мавсумда 14 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилди.
Фикрлар